Россия-Украина урушининг давом этишини АҚШ ва Англия хоҳлаяпти – Эрдўған
Олам
−
14 Октябрь 2022
16427Россия-Украина урушининг давом этишини энг кўп АҚШ ва Англия хоҳлагани ва континентал Европа бироз зарар кўраётгани маълум бўляпти. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 13 октябрь куни Остонадан қайтаётиб журналистлар билан мулоқотда сўз очди.
Қозоғистонда Туркия раҳбари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан мулоқот қилди, бироқ Украинадаги уруш ва Россиянинг АҚШ ва Ғарб билан муносабатларида Анқаранинг воситачилик борасида миқ этмади.
Туркия тинчлик нуқтаи назаридан ҳамон марказий аҳамиятга эга бўлган давлат бўлиб қолмоқда, бундан бошқа имкон йўқдек. Бу борада янги ўзгаришлар бўладими, деган саволга Президент Эрдўған қуйидагича жавоб берди:
“Ўртамизда бўлган суҳбатда бу фикр аслида ўз кучини сақлаб турибди. Яъни Россия ва баъзи бошқа давлатларнинг Туркиянинг воситачилиги борасида бизга ишончи давом этмоқда. Биз ҳам у билан Керч кўприги ҳақидаги нозик фикрларимизни ўртоқлашдик.
У бизга баъзи техник маълумотларни ҳам берди ва биз бу борадаги ишимизни бир хил сезгирликни сақлаб, давом эттирамиз. Туркияга ишончнинг давом этиши бизни ҳам хурсанд қилди”.
LiveБарчаси