Россия Украина шаҳарларига ракета учирди

Олам

image

Бугун, 1 май куни эрталаб Россия кучлари Украинага 18 та ракета учирди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа экипажлари уларнинг 15 тасини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда украиналик ҳарбийларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

“Соат 2:30 атрофида рус босқинчилари стратегик авиация самолётларидан Украинага ҳужум қилишди”, дейилган Украина қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужнийнинг Telegram-каналидаги постида.

Киев шаҳар расмийлари эса пойтахтга йўналтирилган барча ракеталар йўқ қилинганини, мазкур ҳужум шаҳарга уч кун ичида иккинчи марта уюштирилганини маълум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида қурбонлар ва турар-жой объектлари ва инфратузилмаларнинг вайрон бўлгани қайд этилмаган.

Расмийларга кўра, шаҳардан алоҳида маъмурий бирлик ҳисобланган Киев вилоятини Россия ракеталаридан ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳам ишга туширилган.

Россия тунда Украинанинг бошқа ҳудудларига, жумладан Днепропетровскга ҳам ракета учирган. Бу ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа экипажлари еттита ракетани уриб туширган, бироқ 25 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Украина шарқидаги Павлоҳрад шаҳрида эса икки марта зарба берилиши оқибатида саноат корхонаси, 19 та кўп қаватли уй, 25 та хусусий уй ва бошқалар шикастланган ёки вайрон бўлган.

Запорожье вилоятининг Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган маъмурияти расмийси Владимир Рогов Павлоҳраддаги ёнғинлар тасвирлари ва видеоларини эълон қилган ва Россия кучлари у ердаги ҳарбий нишонларга зарба берганини айтган.

Россия томонининг айтишича, сўнгги зарбалар Киевнинг шарқда узоқ вақтдан бери режалаштирилган қарши ҳужум режаларига тўсқинлик қилиш учун қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг