Россия Украина портларидан дон олишга рухсат беришини айтди
Олам
−
25 Май 2022
12459Россия Украина портларидан озиқ-овқат олиб кетаётган кемалар учун гуманитар коридор беришга тайёр. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
"Озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш комплекс ёндашувни, шунингдек Россия экспорти ва молиявий операцияларига киритилган санкцияларни олиб ташлашни, Украина томонидан барча портларни тозалашни талаб қилади. Россия инсонпарварлик йўли билан ушбу муаммони ҳал қилишга тайёр”, дейди вазир ўринбосари.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Россия озиқ-овқат масаласидан “шантаж” қуроли сифатида фойдаланаётгани ва бу борада Москва билан мулоқот имкониятларини излаш зарурлиги ҳақидаги баёнотларини шарҳлар экан, Руденко Россия ҳар доим муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга интилаётган ҳар бир киши билан мулоқотга тайёрлигини айтган.
“Россия томони тинчликка, барча муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга интилаётган ҳар бир киши билан мулоқотга доим тайёр. Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларини унинг виждонига қолдираман”, дейди вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен глобал озиқ-овқат инқирозидан қочиш учун Европа давлатлари Украинадан дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини қайта тиклаш масаласида Россия билан мулоқот ўрнатиш имкониятини излаши кераклигини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь