Россия Учинчи жаҳон урушига йўл қўймайди – Медведев

Олам 10121
image

Россия Учинчи жаҳон урушининг бошланишига йўл қўймайди, аммо ҳужум содир бўлган тақдирда дарҳол ва жуда кучли жавоб беришга қодир. Бу ҳақда кеча, 18 май куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Саровдаги ядро марказига ташрифи якунлари бўйича маълум қилди.

У мамлакатнинг ядро қалқонини замонавий, ишончли, самарали қуроллар арсенали деб атади ва бу “бугунги кунда Учинчи жаҳон урушини бошлашга тайёр бўлганларнинг амбицияларини совутишини” таъкидлади.

“Биз бундай ҳолатга йўл қўймаймиз. Лекин биз доимо эслатиб туришга мажбурмизки, мамлакатимизга ҳужум қилинган тақдирда дарҳол ва ўта кучли жавоб беришга қодирмиз. Давлатимизга таҳдид соладиган ҳар қандай тажовузни қайтариш учун”, дейди Медведев.

Унинг сўзларига кўра, санкциялар шароитида Россия илм-фанини қўллаб-қувватлаш зарур. 

“Биз импорт ўрнини босишни кучайтирамиз, оригинал маҳаллий ишланмаларни жорий қиламиз, истиқболли мутахассисларни тайёрлаймиз. Бу ишга йирик давлат корпорациялари ва хусусий корхоналар буюртмачи ва ташкилотчи сифатида қўшилиши керак”, дейди Медведев.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 452
Рейтинг: 2.9
t
×