Россия турли жиноятларда айбланган 4 кишини Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Олам

image

Россия гиёҳванд моддаларни ноқонуний равишда айлантирганлик ва ўғрилик учун қидирувда бўлган тўрт кишини, шу жумладан битта рецидивистни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратурасининг расмий вакили Андрей Ивановга асосланиб хабар берилган.

"Бош прокуратура тўрт нафар фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улар Россияда турли вақтларда ҳибсга олинган. Улар махсус конвой ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб кетилган", деган у. 

Улардан бири Аҳмадали Муйдинов исмли хавфли рецидивист. У 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида бошқа бировнинг квартирасини сотиш ҳуқуқи билан ишончнома тузиб, уни нотариал идорага тақдим этган, олди-сотди шартномасини тузган ва 15 900 АҚШ долларини ўғирлаган. 

Улардан яна бири Азамат Шодиев эса мулк ўзлаштиришда айбланган. 

Нортожи Йўлдошов 30 дан ортиқ одамни алдаб, уларнинг пулларини ўғирлаган.  

Россиядан экстрадиция қилинган тўртинчи шахс Евгений Монин бўлиб, у гиёҳванд моддалар контрабандасига шерикликда айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг