Россия Туркиянинг Қора денгиздаги ташаббусларини кўриб чиқмоқда – Путин
Олам
−
12 Июнь
5451Россия Туркиянинг ташаббусларига, жумладан Қора денгиз хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан учрашувда маълум қилди.
“Мен Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Қора денгиздаги вазият бўйича ташаббуси ҳақида ҳам биламан. Биз Туркия Республикасининг ушбу йўлда барча ташаббусларини диққат билан ва катта ҳурмат билан кўриб чиқамиз ва сиз билан алоқада бўлиб қоламиз”, дейди Путин.
Россия Президенти Эрдўғаннинг Қора денгиз бўйича “дон битими”ни тузишдаги муҳим ролини қайд этди.
Маълумот учун, Украинадан озиқ-овқат экспорти бўйича келишувлар 2022 йил 22 июлда Истанбулда 120 кунга тузилган, сўнгра 2023 йил 17 июлда тугагунча уч марта узайтирилган. Битимлардан бири донни Киев назоратидаги Одесса, Черноморск ва Южний портларидан экспорт қилишни тартибга солган. Бошқа қисми эса Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитлари учун жаҳон бозорларига чиқиш билан боғлиқ бўлган.
Туркия ғалла битимини сақлаб қолиш учун фаол ҳаракат қилди. Лекин Россия битимнинг унга тааллуқли шарти бажарилмагани учун ундаги иштирокини тўхтатди.
Шаҳноза Ҳалилова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь