Россия, Туркия ва Қатар ўртасидаги ғалла бўйича келишув дон шартномасининг ўрнини боса оладими?
Олам
−
04 Сентябрь 2023
6785Россия, Туркия ва Қатар ўртасида энг қашшоқ мамлакатларга 1 миллион тонна дон етказиб бериш бўйича мумкин бўлган келишув дон шартномасига муқобил бўлмайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Ғалла масаласига келсак, биз Қора денгиздаги ғалла келишувига муқобил 1 миллион тонна дон етказиб бериш бўйича Туркия ва, эҳтимол, Қатар билан қўшма ишни кўриб чиқмаймиз”, деган Россия етакчиси.
Шунингдек, Путин “ўз манфаатларига эга” Украина ҳам дон битимида иштирок этганини эслатиб ўтган.
“Демак, бу ўриндош эмас, лекин бу албатта, биз томондан Африка давлатларининг озиқ-овқат муаммоларини ҳал қилишга қўшган катта ҳиссамиз бўлади. Бу мутлақо очиқ-ойдин нарса”, дея таъкидлади Россия раҳбари.
LiveБарчаси