Россия Тожикистондаги мактаб ўқувчиларига 1 млн доллар юборди

Олам

image

Россия Тожикистонда мактаб ўқувчиларининг моддий жиҳатдан заиф оилаларига жами бир миллион доллар (тахминан 74,6 миллион рубль) гуманитар ёрдам юборди. Маблағлар БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида ажратилган.

Россиянинг Душанбедаги элчихонаси мамлакатнинг жанубий қисмида озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш бошланганини айтди. Ҳаммаси бўлиб улар 22 мингга яқин муҳтож оилаларни озиқ-овқат билан таъминлайди, БМТнинг Тожикистондаги мактабларни озиқлантириш дастури 600 мингдан зиёд бошланғич синф ўқувчиларини қамраб олади.

“Ой охиригача Суғд ва Тоғли Бадахшон автоном вилоятлари, Роғун шаҳри ва шунингдек, Рашт водийсида яшовчи оилалар қўллаб-қувватланади. Бу Россия томонидан БФФ жамғармасига 1 миллион доллар миқдорида қўшимча мақсадли бадал ажратилиши амалга ошди”, дейилади россиялик дипломатлар баёнотида.

Ўтган йил давомида Россия Жаҳон озиқ-овқат дастурига 5 миллион доллар ажратди, шунингдек, коронавирус пандемияси сабабли Тожикистондаги камбағал оилаларга мақсадли ёрдам кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг