Россия Сурияда террорчилик гуруҳи етакчисини йўқ қилди

Олам

image

Россия Федерациясида тақиқланган “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилоти етакчиси Сирожиддин Мухторов Россия Аэрокосмик кучлари томонидан берилган зарба натижасида Сурияда йўқ қилинди. Бу ҳақда кеча, 9 сентябрь куни Сурия Араб Республикасидаги урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари ўринбосари, генерал-майор Олег Егоров маълум қилди.

“Олинган маълумотларга кўра, 8 сентябрь куни Россия Аэрокосмик кучларининг Идлиб вилоятидаги жангарилар лагерига берган зарбаси натижасида “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” ноқонуний қуролли тузилмаси етакчиси Сурияда ҳукумат кучлари ва фуқаролик инфратузилмасига қарши терактлар уюштиришда иштирок этган Мухтаров Сирожиддин Зиявутдинович (код оти “Абу Салоҳ”) йўқ қилинган”, дейди Егоров.

Унинг қўшимча қилишича, “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик ташкилотининг 20 дан ортиқ юқори мартабали аъзолари ҳам йўқ қилинган. 

Егоровнинг сўзларига кўра, улар “жангариларнинг жанговар ва қўпорувчиликка тайёргарлиги, гуруҳнинг молиявий ва маъмурий фаолиятини ташкил этиш” учун масъул бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг