Россия Судан халқини қақшатиб, мамлакатдан олтин ўғирламоқда – CNN
Олам
−
31 Июль 2022
21885Судан мамлакатдаги ҳарбий режимни қўллаб-қувватлаши учун Москвага олтинни эркин экспорт қилишга рухсат бериб, “қашшоқ давлатни юзлаб миллион долларлик давлат даромадидан” маҳрум қилмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
“Судан Ғарбнинг Россияга қарши тобора кучайиб бораётган санкцияларига қарши туриш ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида” Москвага яширинча мамлакатнинг энг қимматбаҳо ресурси бўлмиш олтинни экспорт қилишига рухсат берган. Олтин кўпинча бошқа товарлар, масалан, ширинликлар орасига яшириб мамлакатдан олиб чиқилмоқда”, дейилади хабарда.
АҚШнинг собиқ ва амалдаги расмийлари журналистларга Россия Суданда 2021 йилги ҳарбий тўнтаришни фаол қўллаб-қувватлагани, бу эса ўтиш даври фуқаролик ҳукуматини ағдариб, ҳарбий қудратни мустаҳкамлаганини айтган.
Москва кўмаги эвазига амалдаги тузум белгиланган қоидаларни четлаб ўтиб, “камбағал мамлакатни юзлаб миллион долларлик давлат даромадларидан” маҳрум қилиб, олтинни эркин экспорт қилишга рухсат берган.
"Биз Россия Суданнинг табиий ресурсларидан фойдаланаётганини узоқ вақтдан бери биламиз.
Жиддий санкцияларга учраган Москва суданлик генераллар билан муносабатлардан манфаатдор ва генералларнинг ҳокимиятда қолишига ёрдам беради. Ушбу "ёрдам" кенг доирани қамраб олади – таълим ва разведка ёрдамидан тортиб ўғирланганлардан Судан олтинидан биргаликда фойда олишгача”, дейди собиқ АҚШ расмийси CNN телеканалига.
LiveБарчаси