Россия СССР ёки империяни тикламоқчи эмас – рус сиёсатдони
Олам
−
15 Октябрь 2022
9530Россия парламентининг Федерациялар Кенгаши (юқори палатаси) спикери ўринбосари Константин Косачев Россиянинг мақсади империяни жонлантириш ва ҳудудларни қўшиб олиш деб ҳисоблайдиган мамлакатларнинг позицияси “мутлақо нотўғри” эканлигини таъкидлади. У Россия дунё ҳукмронлигига интилмаслигини ва фақат одамларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётганини иддао қилди. Бу ҳақда Константин Косачев кеча, 14 октябрь куни Руандада бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги.
“Бу ердаги делегацияларнинг аксарияти ҳозирги воқеаларнинг асосий нуқтаси Россиянинг Украинага ҳужуми билан боғлиқ деб ўйлайди. Бу фикрни жуда оддий изоҳлаш мумкин, чунки кўпчилик Россияни собиқ Совет Иттифоқи ёки Россия империясининг давомчиси сифатида кўради, унинг ягона мақсади империяни қайта тиклаш эканлигига ишонади. Аммо масаланинг бу тарзда талқин қилиниши мутлақо нотўғри”, дейди сенатор.
Косачев дастлаб гендер тенглиги ҳақида гапиришни режалаштиргани, аммо Россия-Украина можароси ҳозирда диққат мараказида бўлганлиги учун мавзуни ўзгартирганини ва Россия делегациясига "нима бўлаётгани ҳақида жуда кўп саволлар ва сўровлар келиб тушаётганини таъкидлади. У Россия позициясига аниқлик киритиш учун шундай деди:
“Россия, албатта, ҳеч қандай империяни тиклашни хоҳламайди, бир қутбли дунёни ўрнатишга ёки дунёнинг якка ҳукмронлигига интилмаяпти”.
Сенатор парламент аъзоларига “можаролар авж олган ҳудудларга ташриф буюриш”ни таклиф қилди.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси