Россия Словенияга талаб қўйди
Олам
−
19 Май 2022
17585Словения Республикасининг Россиядаги Муваққат ишлар вакили Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси дипломатик ходимлари сонини тўрт кишига қисқартириш талаби билан нота топширилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Любляна томонидан аввалроқ Россия дипломатик миссияси сонини қисқартириш ва унинг иш шароитларининг ёмонлашуви бўйича қилинган нодўстона қадамларга жавобан словениялик дипломатга Словениянинг Москвадаги элчихонасининг дипломатик ходимлари сонини тўрт кишига қисқартириш талаби билан нота топширилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўзаро муносабатлар тамойилидан келиб чиқиб, Россиянинг Люблянадаги элчихонасини ҳақиқий ҳолатини инобатга олган ҳолда Словения дипломатик миссияси фаолияти учун шароитларни ҳам ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
ТИВ, шунингдек словениялик дипломатга “Словения расмийларининг Украинадаги уруш жиноятларида Россияни айблашга асоссиз уринишлари ва неонацистларга ҳарбий ёрдам кўрсатиши муносабати билан қаттиқ норозилик билдирилган".
LiveБарчаси