Россия санкцияларни четлаб, яширинча нефть сотишни давом эттиряпти – “Bloomberg”

Олам

image

Мисрнинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги Ал-Ҳамра терминалига 700 минг баррель миқдоридаги Россия нефти етказилди. Шундан сўнг, Crested кемаси портдан Россиянинг Urals нефтини олиб кетган. Бу жорий йилнинг 24 июль куни эрталаб содир бўлди, деб хабар берди “Bloomberg” кема кузатуви маълумотларига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, порт Мисрдаги Ғарбий чўлда ишлаб чиқарилган хом нефтни ташиш учун қурилган бўлиб, бу “рус баррелларини маҳаллий ҳажмлар билан аралаштириш имконини беради”.

“Украинада уруш бошланганидан кейин европалик харидорлар ундан қоча бошлагани учун рус нефтини етказиб бериш яширин бўлиб қолди”, деб ёзади агентлик.

Ал-Ҳамра портидагилар “Bloomberg”нинг Россия ёқилғисини қайта юклаш ҳақидаги сўровига жавоб бермаган.

28 июль куни Chris номли бошқа кема Ал-Ҳамрадан Мисрнинг Қизил денгиз соҳилидаги Рас Шуҳеир терминалига жўнаб кетган. Ушбу терминал ҳам, агентлик маълумотларига кўра, Россия нефтини Миср нефти билан аралаштириш имконини беради.

2 июль куни Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини киритди. Чекловлар орасида Россия нефтини етказиб беришга қисман эмбаргони ҳам ўз ичига олган. Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия ва Канада Россия нефтини импорт қилишни тақиқлади. 27 июль куни “Reuters” агентлиги G7 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) Россиядан нефть нархининг юқори чегарасини белгиламоқчи эканлиги ҳақида хабар берди.

Бироқ, июль ойида Россияда нефть қазиб олиш июн ойига нисбатан 2 фоизга ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг