Россия санкцияларга қарши “зиддизаҳар” топди – Силуанов
Олам
−
31 Октябрь 2022
25694Россия Молия вазири Антон Силуанов Россия Федерациясига нисбатан санкциялар босимига жавоб бериш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар мажмуасини ўзи раҳбарлик қилаётган идоранинг хизмати деб атади. “Мамлакат санкцияларга қарши “зиддизаҳар топди”, дейди вазир “Start” онлайн кинотеатрида жойлаштириладиган “Россия молияси тарихи” миллий молия тизимининг шаклланиши ҳақидаги ҳужжатли фильмида.
“Молия вазирлигининг умумий ютуғи шундаки, биз мураккаб вазиятга жавоб чораларини ишлаб чиқдик. Бизда аллақачон намунавий ҳаракатлар дастури, иқтисодиёт ва молиямизни қандай қуришимиз кераклиги ҳақидаги қарорлар дастури мавжуд. Бундай чекловларда ишлаш учун аллақачон маълум “рецепт”лар мавжуд”, дейди Силуанов.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия санкция чекловларига дош беряпти.
“Биз биргаликда яшашимиз керак бўлган чекловларга жавоб беришни аллақачон ўрганганмиз. Биз бу санкцияларга қарши зиддизаҳар”, дейди у.
1 ноябрь куни Start онлайн кинотеатри сайтида Россия молия тизимининг шаклланиши ҳақидаги "Россия молияси тарихи" ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Премьера Россия Федерацияси Молия вазирлигининг 220 йиллигига бағилаб ишланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь