Россия С-500 тизимини серияли ишлаб чиқаришни бошлади

Олам 16839
image

Россиянинг “Алмаз-Антей” концерни томонидан ишлаб чиқилган истиқболли С-500 “Прометей” зенит-ракета мажмуасини (ЗРМ) серияли ишлаб чиқариш бошланди. Компания бош директори Ян Новиков янги қурол давлат мудофаа буюртмасида белгиланган муддатларда қўшинларга етказиб берилишини маълум қилди.

“Ҳозирги кунда С-500 тизимини серияли ишлаб чиқариш маҳаллий фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилган. Ушбу тизимнинг жанговар имкониятлари илгари яратилган ҳаво мудофаа тизимлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа мажмуаларининг имкониятларидан сезиларли даражада юқори. С-500 рус аэрокосмик мудофаа тизимининг асоси бўлишга қодир”, деган Новиков “Миллий мудофаа” журналига берган интервьюсида.

2021 йил июль ойида Россия Мудофаа вазирлиги С-500 ҳаво мудофаа тизими Капустин Яр полигонида синовдан ўтказилганини эълон қилганди. Таъкидланишича, тестлар мажмуанинг имкониятларини тасдиқлаган.

Маълумот учун, “Алмаз-Антей” концерни томонидан ишлаб чиқарилган С-500 потенциал душманнинг барча баландликдаги ҳаво ҳужумининг барча мавжуд ва истиқболли воситаларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. С-500 лар С-400 “Триумф” ҳаво мудофаа тизимини алмаштириши режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 954
Рейтинг: 3
Теглар
t
×