Россия рус тили расмий тил бўлган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмоқчи

Олам

image
Путин Раҳмонга рус тилини қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтди north_east

Путин Раҳмонга рус тилини қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтди

Россия рус тили расмий тил бўлган мамлакатлардан ҳайдовчи сифатида ишлашга бораётганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олади. Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин парламент қуйи палатасининг ялпи мажлисида маълум қилди.

“Рус тили расмий тил бўлмаган мамлакатлардан келганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмаймиз. Бунда ушбу давлат фуқаролари қоидалар ва имтиҳонлардан ўтиши керак, шундан кейингина уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олиш мумкин бўлади”, деди Володин.

Шунингдек, у Россияда чет элликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олишда рус тилини билиш “асосий масала” эканини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Россияга бораётган ва у ерда ишлашни хоҳловчилар учун бир қатор талаблар бор.

“Улар рус тилини билиши, миллий қонунларимиз, маданиятимиз, анъаналаримиз ва тарихимизни ҳурмат қилиши керак. Биз ҳеч кимни камситмаяпмиз, биз ўз суверенитетимизни ҳимоя қиламиз”, дея қўшимча қилган у.

Россиянинг амалдаги қонунчилигига кўра, хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари Россияда тан олинади. Улар рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак. 196-FZ-сонли Федерал қонуннинг 25-моддаси 12-бандига биноан, чет элликлар Россияда ишлаш учун имтиҳон топшириши ва рус ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши керак (масалан, такси ҳайдовчиси сифатида).


Мақола муаллифи

Теглар

Россия рус тили ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг