Россия рублига Путиннинг суратини тушириш таклиф қилинди

Олам 6474
image

Россия миллий пул бирлиги рубльга Россия Президенти Владимир Путиннинг портретини жойлаштириш таклиф қилинди. Ушбу фикрни Россия Давлат Думаси Иқтисодий сиёсат қўмитаси раисининг ўринбосари, депутат Сергей Калашников “Москва гапиради” радиоси эфирида маълум қилди.

“Владимир Владимирович Путиннинг портретини беш минг рубллик купюрага жойлаштириш тўғрисида қонун киритиш керак. Менимча, бу мантиқан тўғри бўлади”, дейди у.

Калашников сиёсий арбобларни пул бирликларида акс эттиришни таклиф қилган биринчи шахс эмас. 2017 йилда худди шундай таклиф Раҳмон Янсуков бошқарувидаги Аванти бизнес-патриотизм уюшмаси томонидан ҳам таклиф қилинган.

Лекин ушбу таклиф Россия Федерацияси Марказий банки томонидан рад этилган бўлиб, белгиланган анъанага кўра, банкнотларда фаол сиёсий ва жамоат арбобларининг тасвирлари ишлатилмайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 224
Рейтинг: 3
t
×