Россия разведкачиси ўз жонига қасд қилди

Олам

image

Россия Ташқи разведка хизмати (СВР)нинг истеъфодаги генерал-майори Лев Соцков Москва жануби-ғарбида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, хотини унинг жасадини Новаторов кўчасидаги квартиранинг ҳаммомидан топиб олган. Марҳумнинг ёнидан “ТТ” деб аталадиган тўппонча ва эслатма топилган. Унда Соцков бу қурол Халхин-Гол дарёсидаги жанглардан ёдгорлик эканини, уни Мўғулистон махсус хизматида ишлаганида олганини ёзган. 

“Дастлабки маълумотларга кўра, 90 ёшли Лев Соцков ўз жонига қасд қилган”, дейилади ТАСС хабарида. 

Россия Федерацияси Ташқи разведка хизматининг генерал-майори Лев Соцков 1932 йил 30 мартда Ленинградда туғилган, МГИМОни тамомлаган. 40 йилдан ортиқ хорижий ва марказий ташқи разведка аппаратларида ишлаган. 

У бир қанча нобадиий китоблар ва тарихий ҳужжатлар тўпламларини нашр этган. СССР ташқи разведка хизматининг 1930 йилдан 1945 йилгача Буюк Британиядаги фаолиятига бағишланган “Тарантелла операцияси” китоби учун Соцков 2006 йилда СВР мукофотини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

846

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг