Россия прокуратураси мамлакатнинг энг бой тадбиркорига нисбатан судга даъво киритди
Олам
−
20 Август 2023
11770Россия прокуратураси мамлакатнинг энг бадавлат тадбиркори Андрей Мельниченкога қарши судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Красноярскнинг Свердловск туман судидаги иш материалларига таяниб, РБК хабар берди.
Мельниченкодан ташқари, Мельниченкодан ташқари Хакасс сервис ва таъмирлаш компанияси ва Кузбасс энергетика ва электрлаштириш акциядорлик жамияти ҳам айбланувчи сифатида кўрсатилган.
Даъво бўйича дастлабки суд мажлиси 7 сентябрга белгиланган.
Шунингдек, Бош прокуратура “Сибир энергетика компанияси” АЖни жараёнга учинчи шахс сифатида жалб этишни талаб қилган.
Даъво мазмуни билан таниш бўлган РБК суҳбатдошининг айтишича, Бош прокуратуранинг даъволари энергетика активлари билан боғлиқ бўлиб, Очиқ ҳукумат ишлари бўйича собиқ вазир Михаил Абизов тузилмаларидан сотиб олинган.
Мельниченконинг вакили “Ведомости”га даъво келиб тушганини ва адвокатлар у билан ишлаётганини тасдиқлаган. У қўшимча изоҳ беришдан бош тортган.
Қайд этилишича, даъво Мельниченкодан 2018 йилда миллиардер назорати остидаги “Кузбассенерго” ва Хакасс сервис ва таъмирлаш компанияси орқали 32,51 миллиард рублга сотиб олинган “Сибеко” акцияларини давлат фойдасига ундириш билан боғлиқ.
LiveБарчаси