Россия орбитага ҳарбий-сунъий йўлдошини учирди
Олам
−
16 Октябрь 2022
14203Россия Мудофаа вазирлиги давлат манфаатларини кўзлаб 15 октябрь куни “Космос-2560” сунъий йўлдошини нишон орбитасига муваффақиятли учирди. У Архангельск вилоятидаги Плесецк космодромидан Ангара-1.2” енгил ракетасида ҳавога кўтарилди, деб ёзмоқда ТАСС.
Космик кема билан ракета нормал режимда Москва вақти билан 22:55 да учирилди.
Космос-2560 космик кучларининг жанговар экипажлари томонидан Плесецк давлат синов космодромидан белгиланган вақтда мақсадли орбитага чиқарилди. Унинг асосий вазифаси Россия Мудофаа вазирлигининг қуруқликдаги воситаларини кузатиб бориш эканлиги айтилмоқда.
Манбага кўра, экспертлар сунъий йўлдош билан барқарор телеметрия алоқаси таъминлангани, унинг борт тизимлари нормал ишлаётганига аниқлик киритган.
Ангара ҳақида тўлиқ
Ангара – бу Россиянинг енгил ва оғир ракеталарни яратишга мўлжалланган лойиҳасидир ва у турли хил космик кемаларни учириш учун мўлжалланган: сунъий йўлдошлар, космик кемалар, автоматик сайёралараро станциялар.
1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, Байқўнғир космодроми, ундан бошқариладиган учирмалар Қозоғистон Республикаси мулкига айланди. Ўша пайтда Россиянинг ягона оғир тоифали ташувчиси бўлган “Протон” ракетаси ушбу космодромдан учирилган. 1994 йилда Россия Қозоғистон билан космодромни ижарага олиш тўғрисида шартнома имзолаган бўлсада, Россия Федерациясида мустақил равишда коинотга чиқиш учун унинг ҳудудидан учирилиши мумкин бўлган янги оғир ракетани ишлаб чиқишга қарор қилинди.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси