Россия океанда уруш олиб бориш имкониятларини синовдан ўтказди

Олам

image

Россия Мудофаа вазирлиги бугун, 25 январь куни “Адмирал Горшков” фрегати (ҳарбий кемаси) Атлантика океанининг ғарбий қисмида зарба бериш қобилиятини синовдан ўтказганини маълум қилди.

Қайд этилишича, фрегатда гипертовушли Циркон ракетасининг компьютер симуляцияси амалга оширилган. Циркон ракеталари 900 км масофага товуш тезлигидан бир неча баравар юқори тезликда уча олади. Бу эса улардан ҳимояланишни қийинлаштиради. 

Шунингдек, баёнотда 2023 йил февраль ойида Жанубий Африка Республикаси қирғоқларида Жанубий Африка ҳарбий-денгиз кучлари ва Хитой халқ озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорликда бир қатор қўшма машғулотлар ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинган.

Маълумот учун, “Адмирал Горшков” фрегати замонавий кўп мақсадли кема бўлиб, бошқариладиган ракеталар билан жиҳозланган ҳамда узоқ денгиз ва океан ҳудудларида ишлаш учун мўлжалланган. Циркон билан жиҳозланган кема денгиз ва қуруқликдаги исталган нишонларга аниқ ва кучли зарбалар бериш имкониятига эга. 

Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари бир неча бор Россия Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлаши таҳдидини сезса, дунёдаги энг йирик ядро арсеналидан фойдаланиши мумкинлигини айтган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг