Россия Одессага баллистик ракеталар билан зарба берди. Қурбонлар бор
Олам
−
01 Май
76221 май, чоршанбага ўтар кечаси Россиянинг Одессага ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят фуқаролик маъмурияти раҳбари Олег Кипер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум баллистик ракеталар орқали амалга оширилган. Яна уч киши жароҳат олган бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда. Фуқаролик инфратузилмасига ҳам зарар етган.
Одесса мэри Геннадий Труханов ҳам зарба оқибатида тинч аҳоли вакиллари жабрланиб, тураржой бинолари вайрон бўлганини қўшимча қилган.
Маълумот учун, аввалроқ ҳам рус армияси Одессани ўққа тутган. Украина расмийларига кўра, зарба кассетали ўқ-дорилар борлиги тахмин қилинаётган баллистик ракеталар ёрдамида амалга оширилган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлиб, 23 киши яралангани айтилганди.
LiveБарчаси