Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити уч баравар оширилиши мумкин

Олам

image

Қозоғистоннинг магистрал нефть қувури бўйлаб миллий оператори – “Казтрансойл” 2024 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитини уч баравар – 154 минг тоннадан 500 минг тоннагача ошириш ниятида. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

“Sanoat Energetika Guruhi” компанияси (Ўзбекистон Республикаси) “Казтрансойл” АЖга 2024 йил учун 500 минг тонна Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилиш бўйича ариза топширган, бу кўрсаткични 1 миллион тоннагача ошириш имконияти мавжуд”, дейди “Казтрансойл” АЖ транспорт департаменти директори Абай Бейсембаев.  

Шу муносабат билан 2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажмини 500 минг тоннагача ошириш кутилмоқда.

2023 йилда “Казтрансойл” АЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали Россия нефтини Ўзбекистонга олиб ўтишнинг кутилаётган ҳажми 154 минг тоннани ташкил этади. 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида “Казтрансойл” АЖ Ўзбекистонга 104 минг тонна Россия нефтини транзит қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг