Россия нефтига эмбаргода “катта тешик” бор – “The Independent”

Олам 19500
image

Европа компаниялари Украинада уруш бошланганидан бери Россия нефтини ташишни деярли икки баробарга оширди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.

Нашр бундай статистикани келтириш учун коррупцияга қарши “Global Witness” гуруҳи томонидан эълон қилинган Refinitiv компаниясининг юк ташиш маълумотларига таянган. Унда Европанинг учта асосий юк ташувчи мамлакати – Греция, Кипр ва Мальта танкерда юк ташиш тарифларининг кескин ошганидан фойдаланиб, Россия нефтини бутун дунё бўйлаб етказиб бериш ҳажмини кўпайтиргани кўрсатилган.

Маълумотларга қараганда, бу нефть етказиб бериш орқали Россия ғазнасига миллиардлаб доллар тушган. Умуман олганда, шу йилнинг 24 февралидан буён ушбу уч давлат компаниялари 17,3 миллиард долларлик 178 миллион баррель Россия нефтини сотиб олган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, энг аввало, нефть эмбаргоси, эмбарго бўлиши керак. Ваҳоланки, Европа Иттифоқининг  сўнгги санкциялари Россия нефтини Венгрия орқали Европага етиб боришга йўл беради. Шунингдек, ташкилотга аъзо бўлмаган  Греция, Мальта, Кипр компаниялари ҳам Россия нефтини етказиб беришни давом эттириш имконига эга.

Бу бўшлиқни бартараф этиш учун Европа Иттифоқи Россия нефти савдосидан ғаразли манфаатларга эга аъзо давлатларнинг лоббизимни ривожлантиришига қатъий қарши туриши ва кемада юк ташишни ягона Европа санкциялари асосида тақиқлаши керак

Аввалроқ, “Bloomberg” Россия нефтини Хитойга экспорт қилишнинг янги “ўзига хос” схемасини – денгизда қайта ташиш билан тавсифлаган эди. Агентликнинг маълумотларига кўра, Россия нефтини сотиб олмоқчи бўлганлар "қора олтин"нинг жаҳон нархлари билан солиштирганда бир қанча чегирмаларга эга.

 

Мардона Ғаффорова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 614
Рейтинг: 3
t
×