Россия НАТОнинг Европадаги ҳарбий машғулотларини таҳдид деб билади – Кремль
Олам
−
31 Январь
7834Россия НАТОнинг “Steadfast Defender 2024” ҳарбий машғулотларини таҳдид деб билади. Бу ҳақда Кремль воизи Дмитрий Песков маълум қилди.
"Бизнинг тушунишимизча, НАТО қарама-қаршилик воситасидир. Альянс, аслида, АҚШ томонидан айнан қарама-қаршилик воситаси сифатида ўйланган, тузилган ва ҳозирда бошқарилмоқда”, дейди Песков.
Унинг айтишича, бу восита ўз ролини бажаришда давом этмоқда ва Россия бунга таҳдид сифатида муносабатда бўлиб, доимий равишда тегишли чоралар кўриб бормоқда.
“Айниқса бир неча ўн йиллар давомида альянс ўз ҳарбий инфратузилмасини бизнинг чегараларимиз томон ҳаракатлантириб келаётгани фонида тегишли чоралар кўрилмоқда”, дейди Кремль воизи.
Маълумот учун, НАТОнинг “Steadfast Defender 2024” машқлари 2024 йилнинг февралидан майигача Европада бўлиб ўтади. Уларда альянснинг 31 та аъзо давлати ва Швеция иштирок этади.
LiveБарчаси