Россия Мўғулистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

Олам

image

Россия ва Мўғулистон ҳарбийлари Мўғулистондаги полигонда “Селенга-2024” халқаро ўқув машғулотларини биргаликда амалга оширишни режалаштирди. Бу ҳақда Россия Шарқий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, режада Шарқий ҳарбий округ қўмондони ёрдамчиси полковник Иван Тараев, Россия томонидан ўқув-машғулоти бошлиғи, полковник Михаил Никитин, Мўғулистон томонидан ўқув-машғулот бошлиғи полковник Буянделгер иштирок этган. Шунингдек, улар “Селенга-2024” Россия- Мўғулистон қўшма ҳарбий машғулотлари штаб-квартираси вакиллари бўлган.

Штаб бошлиқлари ва тайёргарликдан ўтган бўлинма командирлари Мўғулистондаги Чойбалсан полигонининг тактик майдонини кўздан кечирди ва рельеф хусусиятларини баҳолаш учун зарур координаталарни олди.

Таъкидланишича, Россия Аэрокосмик кучлари ва Мўғулистон ҳаво кучлари армия авиациясининг вертолёт экипажлари учун ҳаводан разведка ва қуруқликдаги бўлинмаларни ўт ўчиришдаги қўшма парвоз-тактик миссиялари ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мўғулистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг