Россия Мудофаа вазирлиги дронларнинг “қотил”ини кўрсатди
Олам
−
17 Октябрь 2022
33544Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги давомида дронларга қарши курашда электромагнит тизимлардан фойдаланиш усулларини илк бор намойиш этди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
Бугун, 17 октябрь куни эълон қилинган кадрларда аскарнинг дронларга қарши учувчисиз самолётни бошқараётгани кўрсатилган.
“Дислокация нуқталари ва артиллерия бўлинмаларининг жанговар позициялар ўз ҳудудларида электромагнит тизимлар билан ҳимояланган, уларнинг экипажлари ҳаво бўшлиғини кузатиб боради ва душман дронлари аниқланса, уларни электромагнит импульс ёрдамида йўқ қилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Хусусан, бундай комплекслар Марказий ҳарбий округнинг “Ураган” ялпи реактив ҳужум тизимлари экипажларини қамраб олади.
Ўз навбатида, чақирув белгиси “Сокол” бўлган ҳарбий хизматчи электромагнит тизимларининг икки ҳафталик узлуксиз ишлаши давомида “душманнинг 20 тагача учувчисиз учиш аппарати уриб туширилганини” таъкидлади.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси