Россия можаро қидирмоқда – Канада Бош вазири

Олам

image

Россия Украинага бостириб кирса, бу оғир ва жиддий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Канада Бош вазири Жастин Трюдо мамлакат Федерал парламентининг Украина инқирози бўйича махсус йиғилишида маълум қилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Россия можаро қидирмоқда. Канада украиналик аскарларни тайёрлашда ёрдам бермоқда ва келгуси уч йил давомида ёрдам беришда давом этади. 

Бундан ташқари, у Оттава Украинага маблағ ва ҳарбий техника жўнатишини ҳам айтиб ўтди.

“Агар Россия Украинага бостириб кирса, Канада унга қарши иқтисодий санкциялар бўйича ўзининг келишилган режаларини йўлга қўяди”, дея ишонтирган Трюдо.

Бироқ Канада Бош вазири  Консерватив партия депутатлари томонидан қўллаб-қувватланаётган Украинага қурол жўнатиш талаби билан боғлиқ режаларини ошкор қилмаган.

Бош вазирга кўра, Украина масаласида Канада учун биринчи рақамли устуворлик бу инқирозга дуч келган мамлакатнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашдир.

Маълумот учун, сўнгги пайтларда Ғарб матбуоти Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда қўшин тўплаётгани, бу билан у ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида бонг уриб келмоқда. Аммо Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Россия ўз ҳудуди бўйлаб ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга, бу ҳеч кимнинг хавотирга тушишига асос бўла олмайди.

Шунингдек, Россия 2021 йилнинг 17 декабрь куни АҚШ ва НАТОга бир қанча талаблар қўйганди. У альянсдан янги аъзоларни, биринчи навбатда Украинани қабул қилишдан бош тортишни, шунингдек, илгари СССР таркибига кирган давлатлар ҳудудига ўз қўшинларини жойлаштирмасликни талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг