Россия миллиардерлари 5 ойда қанчага “қашшоқлашгани” айтилди

Олам 5546
image

Россиянинг энг бой тадбиркорларининг умумий бойлиги йил бошидан бери 41,48 миллиард долларга тушди. “Новатэк” ва “Сибур”нинг ҳаммуаллифи Геннадий Тимченко энг кўп пул йўқотди, унинг бойлиги деярли 7,06 миллиардга камайди. Бу ҳақда РИА Новости Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингига асосналиб хабар бермоқда.

Индекс миллиардерлар эгалик қиладиган компаниялар акцияларининг қиймати асосида ҳисобланади. Баъзи компаниялар учун ҳисоб-китоблар уларнинг капиталлашуви EBITDA фоизлар, солиқлар ва амортизация харажатлари тўланишидан олдинги фойда миқдори) нисбати ёки акциялар баҳосига ҳисса бошига даромад нисбати асосида амалга оширилади. Умуман олганда, BBI рейтингига дунёдаги энг бой 500 киши киради ва ҳозирда Россия Федерациясининг 25 фуқароси рейтингга қўшилган. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, уларнинг умумий бойлиги 341,51 миллиард долларни ташкил этди.

Уларнинг энг бойи "Норникель" кон-металлургия компаниясининг асосий эгаларидан бири Владимир Потанин бўлиб, у йил бошидан бери ўз бойлигини 3,89 миллиард долларга оширишга муваффақ бўлган. Ҳозирда унинг бойлиги 34,7 миллиард долларни ташкил қилмоқда. 

Рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турган "Новатэк" ҳамраиси Леонид Михелсоннинг бойлиги сезиларли даражада, 6,65 млрд долларга камайиб, 25,8 млрд долларга тушди. 

Учинчи ўринда турган НЛМК бенефициари Владимир Лисин йил бошидан буён 4,05 млрдгa қашшоқлашди (бойлиги 24 млрд доллар деб баҳоланмоқда).

Тўртинчи ўринда “Северсталь” эгаси Алексей Мордашов, унинг бойлиги 5,11 миллиард долларга, яъни 23,7 миллиард долларга тушган. 

Бешинчи ўринни йил бошидан буён бойлиги 233 млн долларга камайган ва ҳозирда 21 млрд долларга баҳоланаётган Алишер Усмонов (“Металлоинвест”, “Мегафон”) эгаллаб турибди. 

Рўйхатда олтинчи ўринда “Лукойл” ҳамраиси Вагит Алекперов (у директорлар кенгаши аъзолиги ва компания президентлигидан истеъфога чиққан), у 3,27 миллиард йўқотган ва ҳозир у 18,5 миллиарди бор.

Рўйхатда еттинчи бўлиб "Еврохима" ва СУЭК собиқ асосий бенефициари Андрей Мелниченко (9 март куни ҳамраис эгалари қаторини тарк этган) турибди. Унинг бойлиги 806 миллион долларга камайиб, 16,7 миллиардни ташкил қилмоқда. 
Саккизинчи ўринда “Ренова”нинг асосий эгаси Виктор Векселберг бор. Унинг бойлиги йил бошидан бери 2,66 миллиардга камайган ва ҳозирда 15,8 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Энг кўп йўқотишларга учраган Тимченконинг бойлиги ҳозирда 15,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мақола аввалида айтганимиздек, у 7,06 миллиард долларни бой берди. 

Михаил Прохоров (“Онексим” группаси) эса биринчи ўнталикни якунлаб беради. Унинг бойлиги 348 млн долларга камайиб, 13,6 млрд долларни ташкил қилди.

 

Ойнисахон Абдуллаева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 3
t
×