Россия Марказий банки асосий ставкани 15 фоизга оширди
Олам
−
30 Октябрь 2023
6363Россия Марказий банки асосий ставкани 15 фоизга оширди. Бу ҳақда унинг сайтида маълум қилинди.
Шу пайтгача регулятор ставкани июль ойида 1 фоизга, августда эса 3,5 фоизга ва сентябрда яна 1 фоизга оширганди. Сўнгги тўрт ой ичида асосий ставка икки бараварга ошди.
Бунга инфляциянинг кутилганидан ҳам ўсиб бораётгани сабаб қилиб келтирилган. Жумладан, сентябрь ойи охирида йиллик инфляция 6 фоизни, 23 октябрга келиб эса 6,6 фоизни ташкил этган.
Нархларнинг кўтарилиши товарлар ва хизматларнинг тобора кенгроқ ассортиментига таъсир қилади, бу эса талабнинг ишлаб чиқариш ўсишидан давом этишини кўрсатади.
Ишчи кучи танқислиги шароитида ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятлари чекланган. Шу билан бирга, давлат талаби юқорилигича қолмоқда, хусусий талаб ҳам бюджетни рағбатлантириш ҳисобига сезиларли даражада ошган.
Йил охирида Россия Марказий банки инфляцияни 7−7,5 фоиз даражасида, 2024 йилда регулятор уни 4−4,5 фоизгача камайтирмоқчи.
LiveБарчаси