Россия мамлакатни тарк этганлар учун солиқларни оширмоқчи

Олам

image

Россияда мамлакатни тарк этган россияликлар учун имтиёзларни бекор қилиш ва солиқ ставкасини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда бугун, 25 декабрь куни Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Юртимизни ташлаб кетганлар қайтиши учун уларга имтиёзлар бериш керак деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Бу нотўғри. Хато қилганини тушунганлар аллақачон қайтиб келган, қолганлари тушунишлари керак: жамиятнинг катта қисми уларнинг ҳаракатини қўллаб-қувватламайди. Уларни кўпчилик ўз ватанларига, қариндошлари ва дўстларига хиёнат қилган деб ҳисоблайди”, дейди Володин.

Унинг сўзларига кўра, шу пайтгача кетганлар нафақат Россия компанияларида масофадан туриб ишлайди, балки Россия қонунчилигига мувофиқ уларга бериладиган барча имтиёзлардан ҳам фойдаланади.

"Россия Федерациясидан чиқиб кетганлар учун имтиёзларни бекор қилиш ва улар учун оширилган солиқ ставкасини жорий қилиш тўғри бўлади. Бу адолатли қарор бўлади", дейди у.

Володиннинг айтишича, ушбу ҳолат бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш устида ишлар олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг