Россия мактабларида ҳарбий тайёргарлик курси жорий этилади

Олам 2066
image

Кейинги ўқув йилидан бошлаб рус мактабларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик курси жорий этилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди.

“Кейинги ўқув йилидан мактабларда бўлади, ҳозир у 1 январгача тайёрланмоқда, кейин синовдан ўтказилади”, дейди вазир.

Қайд этилишича, Россия мактаблари учун бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича мактабдан ташқари модул тайёрланади ва келгуси ўқув йилидан таълим дастурларига киритилади.

Мамлакатдаги амалдаги қонунчиликка кўра, мактабдан ташқари машғулотлар таълим дастурининг мажбурий қисмидир, шунинг учун бундай машғулотларга қатнашиш керак.

Аввалроқ, бир нечта сенаторлар ва Давлат Думасининг депутатлари рус мактабларига дастлабки ҳарбий тайёргарликни қайтариш ғоясини илгари сурган эди.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3.1
t
×