Россия Латвияга газ етказиб беришни тўхтатди

Олам 9059
image

Бугун, 30 июль куни июль ойидаги тендер доирасида Россиянинг “Газпром” трансмиллий корпорацияси газни тортиб олиш шартларини бузгани учун Латвияга газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда компания маълум қилди.

“Бугун “Газпром” ОАЖ газни тортиб олиш шартларини бузгани учун июл ойи аризаси доирасида Латвияга газ етказиб беришни тўхтатди”, дейилади хабарда.

Латвиянинг Conexus газ узатиш оператори маълумотлари ҳам 30 июлдан бошлаб Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилганини тасдиқлаган.

27 апрель куни “Газпром” Болгариянинг “Булгаргаз” компанияси ва Польшанинг PGNiG компанияларига газ учун рублда ўз вақтида тўлов қилмагани учун етказиб беришни бутунлай тўхтатганини маълум қилди. 21 май куни Финляндиянинг Gasum компаниясига Россия газини етказиб бериш худди шу сабаб билан тўхтатилгани хабар қилинди. Кейин Даниянинг Orsted, Голландиянинг GasTerra ва Shell Energy Europe компанияларига этказиб бериш тўхтатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 445
Рейтинг: 3
t
×