Россия кунгабоқар ва кольза уруғлари экспортига тақиқ қўйди

Олам 5017
image

Россия Федерацияси Ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ва халқаро ҳукуматлараро келишувлар доирасидан ташқари, кунгабоқар ва кольза уруғларини мамлакатдан экспорт қилишни вақтинча тақиқлайди. Бу ҳақда кеча, 31 март куни Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар берди. 

“1 апрелдан кунгабоқар ва кольза уруғларини экспорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Чекловлар 2022 йилнинг 1 апрелидан 31 августигача амал қилади”, дейилади хабарда. 

Вазирлар Маҳкамаси бугунги кунда кунгабоқар ёғи ва мойли ўсимликларнинг жаҳон нархларининг кескин ошиши фонида Россия маҳсулотларига талаб ортиб бораётганини таъкидлади.  

“Қарор қайта ишлаш корхоналари, шунингдек, чорвачилик тармоғининг хомашёга бўлган эҳтиёжини ушбу ёғли экинларни қайта ишлаш маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида қабул қилинди”, дейилади хабарда.  

Аввалроқ бу қарор божхона ва тарифларни тартибга солиш бўйича қуйи қўмита томонидан қўллаб-қувватланган эди. 

Ҳукумат сайтида алоҳида урғуланишича, кольза ва кунгабоқарни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига экспорт қилиш, шунингдек, халқаро ҳукуматлараро шартномалар асосида ушбу маҳсулотларни Россиядан олиб чиқиш вақтинчалик чеклов қўлланилмайдиган истиснолар рўйхатига киритилган. 

Маълумот учун, Ўзбекистондаги ёғ ишлаб чиқарувчилар кунгабоқар ва кольза уруғларини асосан Украина ва Россиядан харид қилиб келган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 209
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×