Россия кучларини танқид қилган сиёсатчи 8,5 йилга “кесилди”

Олам

image

Москванинг Мешанский туман суди томонидан сиёсатчи Иля Яшин россиялик ҳарбийлар ҳақида “сохта” хабар тарқатганликда айбланиб, (Россия Жиноят кодексининг 207.3-моддаси 2-қисми билан) 8,5 йилга қамоққа ҳукм қилинди. Шунингдек, унга тўрт йил давомида интернет веб-сайтларига кириш тақиқланган. 

Прокурор Сергей Белов дебатда Яшинни 9 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилган эди. Жиноий ишнинг сабаби Яшиннинг стрими бўлган. У стримда Бучадаги (Украинадаги шаҳар) қотилликлар ҳақида гапирган. Шу билан бирга, у иккала томоннинг ҳам позициясини айтган: Россия Мудофаа вазирлигининг ҳам, Украина кучларининг ҳам позицияси ҳақида гапирган.

Тергов маълумотларига кўра, сиёсатчи “Украинанинг режими томонидан эълон қилинган, гўёки Киев вилоятининг Буча шаҳридаги россиялик ҳарбийларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари акс эттирилган фотосуратлар ва видео материаллар провокация эканлигини” билган.

Прокурор Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Буча воқеалари бўйича ҳисоботларини “нохолис, бирёқлама ва душманлик” деб атаган.

“Россиянинг Бучадаги жиноятлари тўғрисида НАТО, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа дўстона бўлмаган давлатларнинг оммавий ахборот воситалари сунъий йўлдош тасвирларига асосланиб ёзган” дея қайд этган давлат айбловчиси.

Маълумот учун, Яшин жорий йилнинг 13 июль куни ҳибсга олинган. У шу вақтгача ҳибсда эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Иля Яшин

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар