Россия Киевнинг виза масаласидаги ҳаракатига жавоб тайёрламоқда
Олам
−
09 Сентябрь 2022
6418Россия Киев рус фуқароларига нисбатан виза режимини жорий қилганига жавобан чоралар кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
"Ҳозирда биз бу масалани турли идоралар билан муҳокама қилмоқдамиз. Биз барча омилларни, жумладан, гуманитар омилларни ҳисобга оламиз. Биз мамлакатни ёки уруш зонасини тарк этиб, Россияга боришни хоҳлайдиган Украина фуқароларининг ҳаётини мураккаблаштирмоқчи эмасмиз. Улар учун виза олиш қийин жараён бўларди”, дейди у.
Вазир ўринбосари ҳали тегишли қарор қабул қилинмаганини таъкидлаган. Шунингдек, у ушбу масалани муҳокама қилишда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаси, чегара хизматлари ва Ички ишлар вазирлиги иштирок этаётганини қўшимча қилган.
"Бу амалда содир бўлади ва уни акс эттириш шарт эмас. Одамлар нима бўлаётганини кўриш учун бизга келишлари биз учун фойдалидир. Нега яна бир бор Европа Иттифоқи кетаётган йўлдан боришимиз керак?, дея хулоса қилган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июлидан Украинада Россия фуқаролари учун виза режими ишлай бошлади. Бу ҳақдаги қарор Украина ҳукумати томонидан Президент Владимир Зеленский ташаббуси билан қабул қилинган. Украина расмийлари виза режими миллий хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш учун жорий қилинаётганини даъво қилмоқда. Москва бу қарор фақат расмий Киевнинг ноадекватлигини кўрсатишини айтган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь