Россия Херсонни ташландиқ зонасига айлантирмоқчи – Зеленский
Олам
−
29 Октябрь 2022
4669Россия қўшинлари босиб олинган ҳудудларда тиббий асбоб-ускуналар, тез ёрдам машиналарини ўғирлаяпти ва шифохоналарни ёпяпти. Бу, биринчи навбатда, руслар ташландиқ зонасига айлантирмоқчи бўлган Херсон вилоятига тегишли. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский кечки видеомурожаатида айтиб ўтди.
“Россия Херсон вилоятини цивилизациясиз, дунёнинг аксарият мамлакатларида мавжуд бўлган оддий нарсаларсиз зонага айлантирмоқда. Россия келишидан олдин бу минтақа, Украинанинг барча бошқа ҳудудлари каби, нормал ва хавфсиз эди, у ердаги одамларга барча ижтимоий хизматлар кафолатланган эди... У ерда ҳаёт кафолатланган эди. Ҳозир эса Россия Херсон вилоятини том маънода ташландиқ зонага айлантиришга ҳаракат қилмоқда”, дейди Украина Президенти.
Қолаверса, улар босиб олинган ҳудудлардаги бутун соғлиқни сақлаш тизимини барбод қилиб, шифокорларга босим ўтказмоқда.
“Босқинчилар шаҳарлардаги тиббиёт муассасаларини ёпишга, асбоб-ускуналар, тез ёрдам машиналарини, ҳамма нарсани олиб кетишга қарор қилишди... Улар ҳали ҳам босиб олинган ҳудудларда қолаётган шифокорларга Россия ҳудудига кўчиб ўтишлари учун босим ўтказмоқда”, дейди Президент.
LiveБарчаси