Россия халқ артисти Александр Градский вафот этди

Маданият-санъат

image

Хонанда ва бастакор, Россия халқ артисти Александр Градский 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда рус ОАВ хабар бермоқда

Қайд этилишича, кеча, 27 ноябрь куни Градский инсульт гумони билан шифохонага ётқизилган. Мусиқачининг соғлиғи сентябрь ойида юқтирган коронавирус инфекциясидан кейин ёмонлашган. Қайд этилишича, ижодкор ётоқдан деярли тура олмай қолган ва оёқларидаги оғриқдан шикоят қилган.

Маълумот учун, Александр Градский – рус қўшиқчиси, кўплаб қўшиқлар муаллифи, бастакор. 1997 йилда у Россияда хизмат кўрсатган артист унвонини олган ва икки йилдан сўнг Россия Федерациясининг халқ артистига айланган. Сўнгги йилларда бастакор “Голос” (“Овоз”) телекўрсатувида устозлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

523

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг