Россия кемаси Германия вертолётини ўққа тутди

Олам

image

Болтиқ денгизида Россия кемаси ва Германия ҳаво кучлари вертолёти ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда бугун, 4 декабрь куни Брюсселда ўтган НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок маълум қилди.

Вазирга кўра, Россия кемаси экипажи Германия армиясига тегишли бўлган вертолётга сигналли ўқ-дориларни отишни бошлаган. 

Саммит давомида у Россия ва унинг иттифоқчиларини бундай объектларга гибрид ҳужумлар сонини кўпайтиришда айблаган, шунингдек, фавқулодда вазиятларда сигнал ўқ-дориларидан фойдаланиш кенг тарқалганини қўшимча қилган. Шу билан бирга, вазир Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этадиган кемалар Болтиқ денгизида юришини ҳам қўшимча қилган.

Қолаверса, Бербок Болтиқ денгизидаги қувурлар ва тармоқ кабелларини кузатишни кучайтириш, муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун патрулларни кенгайтириш зарурлиги ҳақида гапирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анналена Бербок ўт очишни тўхтаган тақдирда немис тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни истисно этмаганди. Вазирнинг фикрича, немис аскарлари тинчликни таъминлаш учун ишлатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг