Россия Канада Бош вазирининг рафиқасига санкция жорий қилди

Олам 3765
image
-

Россия Канаданинг сўнгги санкцияларига жавобан ушбу мамлакатнинг 26 нафар фуқаросига шахсий чекловлар киритди. Бу ҳақда Россия ТИВ Матбуот ҳизмати хабар берди.

Рўйхатдан юқори лавозимли амалдорлар, уларнинг қариндошлари ва дўстлари, ҳарбий-саноат комплекси ва кемасозлик саноатининг топ-менежерлари, қуролли кучлар қўмондонлари жой олган:

Софи Трюдо – Бош вазир Ж.Трюдонинг рафиқаси;

Грем Боули – Бош вазир ўринбосари Х.Фриланднинг турмуш ўртоғи;

Феликс Марзелл – Ташқи ишлар вазири М.Жолининг ҳамкори;

Зенон Потичний – Канада-Украина Савдо-саноат палатаси президенти, Бутунжаҳон украинлар конгресси директорлар кенгаши аъзоси;

Мари Бунтроджиани – Канаданинг “Help us help” хайрия ташкилоти раҳбари, Онтарио провинцияси Вазирлар Маҳкамасининг собиқ аъзоси;

Жослин Пол – Канада қуруқлик кучлари қўмондони, генерал-лейтенант;

Эрик Жан Кенни – Канада ҳаво кучлари қўмондони, генерал-лейтенант;

Ангус Иан Топши – Канада денгиз флоти қўмондони, вице-адмирал;

Пол Десмараис кичиги – Канаданинг “Quebec Power Corporation of Canada” компанияси директорлар кенгаши раиси;

Андре Десмараис – Канаданинг “Quebec Power Corporation of Canada” компанияси директорлар кенгаши раиси ўринбосари;

Лорейн Бен – “Lockheed Martin Canada” компанияси бош директори;

Эндрю Коутс – “Lockheed Martin Canada” компанияси менежери;

Ричард Фостер – “L3Harris Technologies Canada” компанияси бош директори ва вице-президенти, Канада Аэрокосмик саноати уюшмаси директорлар кенгаши раиси;

Марк Парент – “CAE Inc.” компанияси бош директори;

Кевин Муни – “Irving Shipbuilding Inc.” компанияси президенти;

Жеймс Д. Ирвинг – “Irving Shipbuilding Inc.” компанияси бош директори;

Майк Гринли – “MDA Ltd.” компанияси бош директори;

Шон Гринвуд – “Canadian UAVs” компанияси президенти;

Терри Мэнион – “Raytheon - Raytheon Canada Ltd.” компаниясининг бош менежери ва вице-президенти;

Кристин Чанфарани – Канада Мудофаа ва хавфсизлик сектори саноати ассоциацияси президенти ва бош директори;

Кевин Форд – “Calian Group Ltd.” компанияси президенти ва бош директори, Канада Мудофаа ва хавфсизлик саноати ассоциацияси директорлар кенгаши раиси;

Майк Мюллер – Канада Аэрокосмик саноати ассоциацияси президенти ва бош директори;

Дуглас Харрисон – Канада тижорат корпорацияси директорлар кенгаши раиси;

Роберт Квон – Канада тижорат корпорацияси президенти ва бош директори;

Жеймс Девис – “Chantier Davie Canada Inc.” кемасозлик компанияси президенти, бош директори ва ҳаммуаллифи;

Стивен Матиер – “Maritime Launch Services” компанияси президенти, Янги Шотландиядаги Канада-Украина учиш майдончаси ташкилотчиси ва бош пудратчиси.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 май куни Канада Россия Президенти Владимирга Путин режимига яқин бўлган яна 14 нафар шахсни санкциялар рўйхатига киритганди.

 

Кенжаев Камронбей

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.2
t
×