Канада Путинга яқин 14 кишини “қора рўйхат”га киритди

Олам 2592
image

Бугун, 20 май куни Канада Россия Президенти Владимирга Путин режимига яқин бўлган яна 14 нафар шахсни санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ТАСС Канада Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб, хабар берди.

“14 кишига, жумладан россиялик олигархлар, уларнинг оилалари ва [Президент Владимир] Путин режимига яқин шахсларга нисбатан чекловлар жорий этилди”, дейилади ҳужжатда. 

Улар орасида “Уралхим” ҳамда “Уралкалий” акциядорлари Дмитрий Мазепин ва тадбиркор Фарҳод Аҳмедов бор.

Бундан ташқари, Оттава Россияга ҳашаматли товарлар ва компютер ускуналарини экспорт қилишни тақиқлади, Россиядан заргарлик буюмлари, спиртли ичимликлар каби ҳашаматли товарларни олиб киришга чеклов киритди. 

Қайд этилишича, бу чекловларнинг барчаси Украинадаги вазият сабаб киритилмоқда.

Маълумот учун, санкциялар рўйхатига кириш Канададаги мумкин бўлган активларни музлатиш ва мамлакатга киришни тақиқлашни англатади. Канада Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, 2022 йил 24 февралдан бери Украинадаги вазият муносабати билан Оттава аллақачон Россия Федерацияси, Беларус ва Украинанинг мингдан ортиқ жисмоний ҳамда юридик шахсларини санкциялар рўйхатига қўшган. Департамент раҳбари Мелани Жоли таъкидлаганидек, Канада Украинадаги вазият туфайли Москвага қарши санкциялар сиёсатини давом эттириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Набиуллина ва яна 13 нафар россияликка қарши санкция киритди. 11 март куни Канада ҳукумати беш нафар россиялик ва 32 та тузилмага, хусусан, Россия Федерацияси мудофаа комплексига алоқадор бўлган тузилмаларга қарши санкция жорий қилган эди. 

24 март куни эса Бош вазир Жастин Трюдо Украина атрофидаги вазият муносабати билан Россия Федерацияси Кенгашининг 160 нафар аъзоси янги санкциялар остида қолишини маълум қилди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.3
t
×