Россия қўшинларини ҳисоблаш НАТОга қолгани йўқ – Захаровадан кескин муносабат

Олам

image

Кремль Ғарбнинг Россия Украина билан чегара ҳудудида қўшин тўплаётгани ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди. Россия олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлар ҳақида мамлакат ТИВ Матбуот котиби Мария Захарова бугун, 7 февраль куни “Россия 1” каналида изоҳ берган.

Дипломатнинг билдиришича, Россиядан аввал НАТОнинг ўзи ҳарбий ҳаракатларни бошлаб, Россиянинг “тумшуғи таги” гача суқулиб келган. 

 
“НАТО ҳарбийлари ва техникалари ҳар хил баҳоналар билан Россия чегараси яқинигача етиб келди. Буларнинг ҳаммаси: ҳарбий техника, қўшинлар, қуролли кучлар - НАТО мамлакатлари бизни шерик эмас, рақобатчи давлат сифатида кўришидан далолат”, деган Кремль расмийси. 

Бундан ташқари, Захарованинг қўшимча қилишича, блок аъзолари Россияга нисбатан санкциялар ва сиёсий босим ўтказиб, унинг суверен ишларига аралашиш йўлини тутмоқда.

“Россия Федерациясининг северен хавфсизлигини кафолатлашдек глобал саволни ўртага ташлаш учун шунинг ўзи кифоя эмасми? Сизлар эса Россия ҳарбийлари Россия ҳудуди бўйлаб қайси томондан ва қаерга ҳаракатланаётганини кузатиб турасиз. Россия тарихда ўз бошидан бундай трагедияларни кўп ўтказган. Биз уларга эмас, тинимсиз озодлик ва тинчлик ҳақида бонг урган бошқа мамлакатлар бизга ҳужум қилишган”, дея таъкидлаган Матбуот котиби. 

"Армиямиз қанча эканлигини, қуролли кучлар қаерда жойлашган ва қаерга ҳаракатланаётганини ҳисоблаш Англо-саксон дунёсининг вакили бўлган, сизга қолгани йўқ. Улар қаерда бўлиши керак бўлса, ўша эрда - улар ўз уйида", дея Ғарб журналистларидан бирининг саволига изоҳ берган Захарова.

Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса, бошқа томонда ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди. 

Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўточар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган. 

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизматчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган. 

Бошқа томондан Россия, Украина баҳонасида “бурни тагига” тиқилиб олаётган НАТОнинг Шарқий Европа томон силжиб келишини қоралаб, унга қарши ўз ҳудуди ва Беларуснинг Украина билан чегарадош ерларида 100 000 дан ортиқ қўшин ва ҳарбий техникалар тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

365

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг