Руслар Соледарни эгаллаганини айтмоқда. Украина буни рад этди

Олам

image

12 январь оқшомида Россия қўшинлари Донбассдаги Соледар шаҳрини эгаллаб, назоратни тўлиқ қўлга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков маълум қилди.  

Унинг таъкидлашича, Соледар устидан назорат қўшни Бахмутдаги Украина қўшинларининг таъминотини тўхтатиш, у ерда қолган қисмларни тўсиб қўйиш ва ўраб олиш имконини беради.  

“12 январь куни кечқурун Соледар шаҳрини озод қилиш якунланди, бу Донецк йўналишида муваффақиятли ҳужум операцияларини давом эттириш учун муҳим”, дейди 13 январь куни Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков. 

Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаводан ўт ўчиришни таъминлаш вазифаларини бажарувчи самолёти ва бир вертолётини йўқ қилган.

Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Россия қўшинлари гуруҳининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг жанговар экипажлари Соледар ҳудудида HIMARS, “Ольха” ва “Ураган” ялпи ракета тизимларининг тўққизта ракетасини уриб туширган.  

Украина Қуролли кучлари Бош штаби эса Россия Мудофаа вазирлигининг мамлакатнинг Донецк вилоятидаги Соледар шаҳри устидан назорат ўрнатилгани ҳақидаги баёнотларини рад этди. 

Украина Қуролли Кучлари Шарқий кучлари гуруҳи спикери Сергей Череватий РБК-Украинага берган изоҳида Россиянинг Украина шаҳри устидан назорати ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.  

“Шаҳарда жанглар давом этмоқда. Тафсилотларни ошкор қила олмайман”, дейди у. 

Унинг фикрича, руслар украиналикларнинг ҳафсаласи пир бўлиши учун атайлаб шов-шув тарқатмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Соледар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made