Россия Қозоғистон билан нефть транзити бўйича шартномани узайтирди
World
−
01 January 2023 8838 1 minute
Россия ҳукумати Қозоғистон билан Россия нефтининг Хитойга транзити бўйича келишувни узайтирди.
Янги шартномага кўра, йилига 10 миллион тоннагача бўлган Россия нефтини Атасу-Алашанкоу қувури орқали Хитойга ташиш белгиланди.
Нефть транзити Россиянинг "Роснефт" компанияси ва Қозоғистоннинг "КазТрансОил" компанияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатнинг амал қилиш муддати 2034 йил 1 январгача узайтирилди.
Маълумот учун, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги нефт транзити бўйича келишув 2014 йил 1 январдан бошлаб кучга кирган.
Live
All