Россия қирувчиси АҚШнинг жосус самолётини қўлга олди 

Олам 41864
image
-

Россиянинг қирувчи самолёти АҚШнинг разведка самолётини Тинч океани устида қўлга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаасини бошқарувчи миллий марказ хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия давлат чегарасига яқинлашаётган АҚШнинг разведчик RC-135 самолёти бугун, 10 апрель куни Тинч океанининг нейтрал сувлари устида аниқланган. Ҳаводаги нишонни огоҳлантириш учун Россия Шарқий ҳарбий округининг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли МиГ-31 қирувчиси ҳавога кўтарилган.

“Россия қирувчи самолёти ҳаводаги нишон АҚШ Ҳаво Кучларига тегишли RC-135 стратегик разведка самолёти эканини аниқлади ва уни Тинч океани бўйлаб кузатиб қўйди”, дейилади марказ хабарида.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда Россия чегаралари яқинидаги ҳаво ҳудудида хорижий мамлакатлар ҳарбий самолётларининг фаоллиги ўсиб бормоқда. Шундай қилиб, 2020 йилда Россиянинг радиотехник қўшин мутахассислари (РҚМ) бир йил аввалгига қараганда 40 фоиздан кўпроқ хорижий разведка самолётларини топган. 2020 йил ҳисобига кўра, РҚМ икки миллиондан ортиқ ҳаво объектларини Россия чегарасига яқин бўлган нейтрал ҳудудда аниқлаган ва уларни кузатиб қўйган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2821
Рейтинг: 2.9
t
×