Россия Ирландиянинг 52 нафар асосий амалдорларига санкция киритди
Олам
−
16 Ноябрь 2022
2374Россия Ирландиядаги 52 нафар муҳим амалдор ва сиёсатчиларига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 16 ноябрь куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотда айтилади.
“Европа Иттифоқи томонидан Россия фуқароларига нисбатан мамлакатимизни халқаро миқёсда яккалаб қўйишга уринишларга қаратилган бир томонлама чекловчи чораларни сўзсиз қўллаб-қувватлаётган Ирландия ҳукуматининг Россияга қарши курсига жавобан, Ирландия раҳбарияти ва сиёсатчиларининг 52 нафар асосий вакилларини Россиянинг тақиқ рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади вазирлик хабарида.
Эндиликда Россия Федерациясига киришга рухсат берилмаган Ирландия фуқаролари рўйхатига, хусусан, Бош вазир Михол Мартин, унинг ўринбосари Лео Варадкар, Дойл (парламент қуйи палатаси) раиси Шон О’Фергал, ташқи ишлар вазири ва Мудофаа вазири Саймон Коувени, адлия вазири Хелен Макэнти, молия вазири Паскаль Донохью, парламент қуйи палатасидаги бир қатор сенатор ва депутатлар киритилди.
“Брюсселнинг буйруғи билан ҳаракат қилаётган Ирландия Россияга қарши тажовузкор ташвиқот кампаниясини олиб бормоқда, икки томонлама ҳамкорликни ўз манфаатларига зарар етказадиган тарзда қисқартириш йўлидан бориляпти. Ирландия жамиятида русофобик васваса авж олишининг оқибатларидан бири шу йилнинг март ойида Дублиндаги Россия элчихонасига қилинган ҳужум бўлди”, дейилади ТИВ баёнотида.
LiveБарчаси