Россия икки мамлакат билан парвозларни тиклайди

Олам

image

Россия жорий йилнинг 15 февралидан Озарбайжон ва Арманистон билан авиапарвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақда Россия Ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.

Москва ва Баку ўртасида парвозлар ҳафтасига икки марта, Москва ва Ереван ўртасида эса ҳафтасига 4 марта амалга оширилади.

"2021 йил 15 февралдан бошлаб Озарбайжон ва Арманистон билан халқаро авиаалоқани тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди", дейилган баёнотда.

Шунингдек, Россия 8 февралдан Беларусь билан темир йўл алоқасини тиклашини маълум қилган.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматида таъкидланганидек, ушбу қарор янги коронавирус инфекциясини олиб кириш ва тарқалишини олдини олиш бўйича тезкор штабнинг таклифига биноан қабул қилинган.

2020 йил март ойида коронавирус пандемияси туфайли Россия ва Арманистон Бош вазирлари Михаил Мишустин ва Никол Пашинян икки мамлакат ўртасида йўловчи ташишни 14 кунга чеклашга қарор қилганди. Озарбайжон билан Россиянинг бир қатор шаҳарлари ўртасида ҳам парвозлар тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

346

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг