Россия ИИВ муҳожирларни қатъий огоҳлантирди

Олам

image

Россияда 1 январдан бошлаб хориж фуқаролари ноқонуний меҳнат фаолияти учун фақатгина жаримага тортилмай, мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги эълон қилди.

Вазирликнинг қайд этишича, Президент томонидан меҳнат мигрантлари учун қабул қилинган вақтинчалик чоралар жорий йилнинг 31 декабрида тугайди. Вазирлик маълумотларига кўра, 2020 йилнинг март ойидан бери етти миллиондан ортиқ хорижлик рухсатнома олган, улардан 1,5 миллиони Россия ҳудудида бўлиш учун рўйхатдан ўтган.

Шу билан бирга, ИИВ ишлаш учун ҳужжатсиз келган чет эл фуқароларини 31 декабрга қадар зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилишларини қатъий тавсия қилди. Бундан ташқари, иш берувчилар чет эллик ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришлари ва бу ҳақда уч кун ичида расмийларни хабардор қилишлари керак.

Ноқонуний ишчилар учун жарима миқдори беш минг рублгача бўлади. Шу билан бирга, келаси йилдан бошлаб уларга нисбатан Россиядан чиқариб юбориш ва мамлакатга қайтишни тақиқлаш билан боғлиқ чоралар кўрилиши мумкин, дея огоҳлантирган вазирлик.

“Хорижий фуқароларни меҳнатга ноқонуний жалб қилган иш берувчилар ҳар бир ходим учун 800 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин”, дейилади департамент хабарида.

Декабрь ойида Ички ишлар вазирлиги Россия меҳнат муҳожирларига ўз эгасининг юзининг электрон тасвири ва бармоқ изларини ўз ичига олган чипли карта кўринишида патент беришни бошлашини маълум қилганди. Бундан ташқари, ҳужжатда муҳожирнинг иши ҳақидаги асосий маълумотлар кўрсатилади.

Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси ва Гайдар институти мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, коронавирус пандемияси ва чегараларнинг ёпилиши Россиядаги хорижликлар сонининг сезиларли даражада қисқаришига олиб келди. Агар 2019 йилда мамлакатда ойига қарийб 9,6 миллиондан 11,2 миллионгача чет эл фуқаролари бўлган бўлса, 2020 йил январь ойи охирига келиб, уларнинг сони 10,3 миллиондан 7,1 миллионга камайган.

2021 йилда Россияга келувчилар сонининг қисқариши давом этди. 1 май ҳолатига кўра, мамлакатдаги хорижликлар сони 5,66 миллион кишини ташкил этди. Аввалгидек уларнинг кўпчилиги (86 фоизи) МДҲ давлатлари фуқароларидир.

2021 йилда 2020 йилга нисбатан Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари сони уч баравар камайди – уларнинг Россиядаги сони ўн йил ичида энг камдаражага (226 минг) тушди.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

571

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг