Россия ИИВ мигрантларни огоҳлантирди

Олам 30254
image
-

Коронавирус тарқалиши сабабли вақтинчалик чекловлар олиб ташланиши муносабати билан Россияда бўлган чет эл фуқаролари 13 октябрга қадар ўзларининг ҳуқуқий мақомларини тартибга солишлари керак. Бу ҳақда рус ОАВ Россия ИИВга таяниб, хабар бермоқда.

“2022 йил 13 октябрдан барча бошқа давлатлар фуқароларининг вақтинча бўлиш муддатини ва турган жойида рўйхатдан ўтишни тўхтатиб туриш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўхтатилади. Россия Федерацияси ҳудудида қонуний қолиш учун ҳақиқий ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар белгиланган муддатдан олдин уларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш учун Россия Ички ишлар вазирлигининг жойлашган жойидаги ҳудудий органига мурожаат қилишлари керак”, дея журналистларга вазирлик матбуот маркази хабар берган.

Шу билан бирга вазирлик Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар 12 октябрдан кейин мамлакатни тарк этиши кераклиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Россия ИИВнинг Свердловск вилояти бўйича бош бошқармаси Матбуот котиби Валерий Горелих Россия Президентининг фармони қоидаларига мувофиқ, мамлакатда қолиш учун асослари бўлмаган хорижий давлатлар фуқаролари 2022 йил 12 октябргача уни тарк этишлари ёки уларнинг ҳуқуқий ҳолатини расман тартибга солишлари шарт эканини эслатган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1409
Рейтинг: 2.9
t
×