Россия ИИВ мигрантлар учун муҳим янгиликни эълон қилди
Олам
−
30 Сентябрь 2021
16473Эртага, 1 октябрдан бошлаб Россия ҳудудида ноқонуний яшаётган чет элликлар мажбурий чиқариб юборилади ёки уларга нисбатан бошқа маъмурий чора қўлланилади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.
“30 сентябрдан кейин ноқонуний равишда яшаётган чет эл фуқароларига нисбатан 115-сонли федерал қонун нормалари қўлланилади. Ички ишлар органлари ходимлари ноқонуний мигрантларга мамлакатдан чиқиб кетгунга қадар маъмурий чораларни қўллаши мумкин”, дейди Валентина Казакова.
Шунингдек, Казакованинг таъкидлашича, полиция ҳар куни ноқонуний муҳожирларни аниқлашга қаратилган бир қатор текширувларни ўтказади. Россияда қонуний равишда яшаётган чет элликлар учун 30 сентябрдан кейин ҳеч нарса ўзгармайди.
“Эртага Россия Федерацияси Президентининг 2021 йил 15 июндаги 364-сонли фармонида келтирилга муддат тугайди. Лекин бу мамлакатда қонуний равишда бўлган шахсларни қўрқитмаслиги керак”, дейди Казакова.
Маълумот ўрнида, айни вақтда Россияда 7 миллионга яқин муҳожир бор. Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Ички ишлар вазирлиги ҳар қандай сабабга кўра Россияда бўлиш учун ҳужжатларни расмийлаштирмаган муҳожирларни депортация қилишга ҳақли.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь